ЎзА Ўзбек

14.08.2019 10:26 Чоп этиш версияси

Владимир Путин “Катта еттилик” саммитида иштирок этмайди

Владимир Путин “Катта еттилик” саммитида иштирок этмайди

“Россия Президенти Владимир Путин Биаррицце шаҳридаги “Катта еттилик” саммитига таклиф қилинмади, бу Россия Президенти иштирок этувчи форматнинг саммити эмас”, деди Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Риа Новости“нинг хабарига кўра, “Катта еттилик”ка раислик 1 январдан Францияга ўтган. Аъзо давлатларнинг раҳбарлари август охирида Франциянинг Биаррицце шаҳридаги саммитга ташриф буюради. 

Президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно июлда Биарриццега бориб келганига оид саволга Песков “бундан хабарим йўқ”, деб жавоб берди.

ЎзА
1 789