ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Виктор Карачун: “Украиналик ишбилармонларнинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши кучли”

Виктор Карачун: “Украиналик ишбилармонларнинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши кучли”

Мамлакатимизга “АТБ” корпорацияси (Украинанинг йирик компаниялари бирлашмаси) раҳбари Виктор Карачун бошчилигидаги бизнес делегациясининг ташрифи доирасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясида учрашув ташкил этилди. 

Мулоқотда “Ўзбекозиқвоқатхолдинг” компанияси бошқарув раиси ўринбосари Асатилла Салимов меҳмонларни Ўзбекистоннинг озиқ-овқат салоҳияти, савдо-иқтисодий соҳалардаги янгиликлар билан таништирди. Ўз навбатида Виктор Крачун украиналик ишбилармонлар Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

Музокараларда озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт истиқболлари, логистика масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Маълумот ўрнида, “АТБ” корпорацияси чакана савдо, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш, спорт ва ҳордиқ чиқариш хизматлари каби бизнес соҳаларида фаолият кўрсатади. Корпорациянинг савдо тармоқлари Украинанининг барча шаҳарларида мавжуд. Уларда ҳар куни 3 миллиондан зиёд харидлар амалга оширилади. 


“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати

684
ЎзА