Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 12:54 Чоп этиш версияси

"Viber" фаолиятида қандай муаммоларга дуч келинмоқда?

"Viber" фаолиятида қандай муаммоларга дуч келинмоқда?

Бутун дунё бўйлаб "Viber messenger" фойдаланувчилари унинг ишлаши билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Бу ҳақда интернет ресурсларининг оммавийлигини баҳолаб борувчи "Downdetector" хизмати маълумотларига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

Муаммо дастлаб Россия, Беларусь, Украина, Польша, Непал ва БАА давлатларида кузатилган. Шунингдек, Франция, Германия, Венгрия, Италия, Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа давлатлар фойдаланувчилари ҳам унинг ишидаги носозликлар ҳақида хабар қилишган.

Маълумотларга кўра, фойдаланувчиларнинг 52 фоизи тизимнинг ишлаш даражасидаги сустлик, 30 фоизи мессенжерда ёзишиш имкониятининг чекланганлиги, 17 фоиз эса ўз саҳифаларида изоҳлар қолдиришда муаммолар аниқланганидан норози.

Д.Маматова, ЎзА