ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Венгрия прокуратураси 370 та ҳолат бўйича текширув олиб бормоқда

Венгрия прокуратураси 370 та ҳолат бўйича текширув олиб бормоқда

Венгрия прокуратураси Украина фуқароларининг Венгрия фуқаролигини олиш юзасидан ҳужжатларни сохталаштириши билан боғлиқ 370 та ҳолат бўйича текширув олиб бормоқда.

Mukachevo.net. маълумотига қараганда, бош прокурор Петер Полт 370 ҳолатдан 156 тасида жиноий хатти-ҳаракатлар борлиги, ҳозирда 60 таси фаол текширувда экани, 32 ҳолатга оид текширув эндигина бошланганини маълум қилган. Кўп ҳолатлар Венгрия паспортини олиш учун венгр тилидан топширилувчи имтиҳонга паспорт олувчининг ўрнига бошқа одам киргани билан боғлиқ.​​

1 717
ЎзА