ЎзА Ўзбек

15.02.2019 09:15 Чоп этиш версияси

Венесуэлага тиббий дори воситалари етказилди

Венесуэлага тиббий дори воситалари етказилди

Венесуэлага Куба, Хитой, Фаластин, Туркия, Россия каби давлатлар, БМТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлардан тиббий дори воситаларини ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдами етиб келган. 

Бу ҳақда Венесуэла соғлиқни сақлаш вазири Карлос Альварадо Твиттердаги саҳифасида маълум қилди. У шунингдек, тиббий дори воситалари жойлаштирилган контейнерларнинг суратларини ҳам чоп этган.

“Telesur“ каналининг аниқлик киритишича, фақат чоршанба кунининг ўзида мамлакатнинг Гуайро портига 933 тонна тиббий дори воситаларини ўзида жамлаган 64 та контейнер етиб келган. 

ЎзА
1 892