ЎзА Ўзбек

15.02.2019 09:40 Чоп этиш версияси

Венесуэлага инсонпарварлик ёрдами кела бошлади

Венесуэлага инсонпарварлик ёрдами кела бошлади

Венесуэлага Колумбиядан юборилган инсонпарварлик ёрдами кела бошлади. Бу ҳақда Амасонас штатининг собиқ раҳбари Лабирио Гуарулья Twitterдаги саҳифасида маълум қилди. 

Унга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари Атабапо дарёси орқали Ориноко ва Гуайния ҳудудларига қайиқларда келтирилмоқда. Инсонпарварлик ёрдами карвонини венесуэлалик ҳиндулар қўриқлаб келмоқда.​​

ЎзА
2 062