ЎзА Ўзбек

12.01.2019 11:56 Чоп этиш версияси

Венесуэладаги Конгресс раҳбари Мадуронинг президентлик ҳуқуқини танқид қилди

Венесуэладаги Конгресс раҳбари Мадуронинг президентлик ҳуқуқини танқид қилди Жума куни Венесуэланинг мухолифат назоратидаги парламенти раҳбари, президент Николас Мадурога, эркин ва адолатли сайловлар ўтказилгунга қадар мамлакат президентлигини ўз зиммасига олишга тайёр эканини айтган.

Хуан Херардо Гуайдо Маркес бу ҳақда, Каракасда ҳукуматга қарши намойишларда айтиб ўтган. Николас Мадуро пайшанба куни кўпчилик томонидан “қонунга хилоф“ деб ҳисобланган иккинчи муддатга президентликка қасамёд қилганидан бир кун ўтиб мамлакатда унга қарши намойишлар бошланган.

Венесуэла Миллий Ассамблеясини бошқарувчиси Гуайдо, Мадурони “ёлғончи“ деб атаган ва Венесуэлага конституциявий тузумни тиклашда жамоатчилик, қуролли кучлар ва халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлашга чақирди.

ЎзА
908