ЎзА Ўзбек

15.09.2018 12:07 Чоп этиш версияси

Венесуэлада вазият жиддий

Венесуэлада вазият жиддий

Америка давлатлари ташкилоти Бош котиби Луис Альмагро Венесуэладаги вазиятни назоратга олиш учун ҳарбий ҳужум истисно қилинмаётганини маълум қилди.

РИА Новостининг NTN24 дан иқтибос келтиришича, АДТ бош котиби ўз баёнотида “Николас Мадурони ҳокимият тепасидан ағдариш учун ҳамма вариантлар кўрилмоқда, ҳарбий ҳужум ҳам истисно қилинмаяпти” деган.

Кеча, Луис Альмагро Колумбиянинг чегара шаҳри Кукутада бўлиб, венесуэлалик қочоқлар вазиятини билан танишган. АДТ Бош котибининг сўзларига кўра, бу ердаги ҳолат Венесуэла диктатурасининг ёлғонларини кўрсатмоқда.

Венесуэла молиявий-иқтисодий кризисни бошдан кечирмоқда. Мамлакатда товарлар дефицити юзага келган. Нефть нархининг пасайиши ҳисобига давлат даромадлари камайиб кетган.

Жаҳон миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Венесуэлани 2017 йилда 900 минг қочоқ тарк этган. Бошқа мамлакатлардан паноҳ топган жами венесуэлалик мигрантлар 1,5 миллион атрофида.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 127