ЎзА Ўзбек

13.03.2019 11:55 Чоп этиш версияси

Венесуэлада ҳукумат учун кураш ҳал бўладиган кунлар яқин

Венесуэлада ҳукумат учун кураш ҳал бўладиган кунлар яқин

Яқин кунларда Венесуэлада ҳукумат учун кураш ҳал бўлади. 

Бу ҳақда Венесуэла оппозицияси етакчиси Хуан Гуайдо Каракасда бўлиб ўтган митингларнинг бирида айтиб ўтди. Унинг сўзларини венесуэлалик журналист Габриэль Бастидас Twitterдаги саҳифасида келтирган, деб хабар бермоқда ТАСС. 

"Ҳукумат учун кураш жараёни биздан бирдамлик ва шайликни талаб қилади. Ҳал қилувчи оғир кунлар яқинлашмоқда. Шундан сўнг сизлар набираларингизга биз қандай қилиб Венесуэлани бутунлай ва абадий озод қилганимизни сўзлаб беришингиз мумкин бўлади", - деган Гуайдо. 

Оппозиционер Президентнинг "Мирафлорес» саройига боришга тайёрлигини билдириб, "Биз замин яратдик, ҳарбийлар ва полиция билан аҳдлашдик. Жуда яқин кунларда кучларимизни бирлаштириб «Мирафлорес»га кириб борамиз», - дея ишонтирган. 

Эслатиб ўтамиз, Венесуэланинг парламент спикери Хуан Гуайдо 23 январ куни вақтли ҳукумат даврида ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Шу куни мамлакат олий суди қарори билан у парламент спикерлигидан озод этилди.

Мамлакатнинг амалдаги президенти Николас Мадуро бўлиб ўтган воқеани ҳукумат ағдаришига уриниш, деб баҳолади. У мухолиф парламент раҳбарини "АҚШнинг қўғирчоғи» деб атаган ва АҚШ билан барча дипломатик алоқаларни тўхтатганини маълум қилган. Қисқа вақт ичида АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай, Перу, Грузия, Албания ва Америка мамлакатлари ташкилоти Гуайдони мамлакат раҳбари сифатида тан олди. Россия, Боливия, Эрон, Куба, Никарагуа, Туркия Мадурони қўллашини маълум қилган. 

Г.Азимова, ЎзА
2 147