ЎзА Ўзбек

28.08.2018 11:13 Чоп этиш версияси

Венесуэлада пулнинг қадрсизланиши юқори даражага етди

Венесуэлада пулнинг қадрсизланиши юқори даражага етди

Венесуэлада пулнинг қадрсизланиши оқибатида келиб чиққан иқтисодий ночорлик, ўз навбатида, соғлиқни сақлаш тизимига жиддий таъсир кўрсатди, деб хабар бермоқда Sky News сайти.

Мамлакатда инфляция ҳолати 100 фоизга етган, касалхоналарда тиббиёт ходимларининг иш ташлашлари кузатилмоқда.

Sky News aхборот агентлиги ходимлари мамлакатдаги касалхоналарда жуда ночор аҳволга гувоҳ бўлишган. Беморлар касаллик араваларида, баъзилари ердаги тўшакларда катта умумий бўлимларга жойлаштирилган. Шароитлар тиббий-санитария талабларига жавоб бермайди.

Маҳаллий тиббиёт ходимининг таъкидлашича, касалхоналардаги шароит ҳақиқатда оғир. Шифокорлар, анжомлар, дори-дармон танқислиги кузатилмоқда. Бу ҳолат баъзи беморларнинг касаллиги жиддий бўлмаса-да, керакли вақтда тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида уларнинг бевақт оламдан ўтишига сабаб бўлмоқда.

З.Мирзабоева, ЎзА
3 422