ЎзА Ўзбек

22.02.2019 15:13:49 Чоп этиш версияси

Венесуэла ва Россия вазирлари Москвада учрашади

Венесуэла саноат вазири Тареқ Эл-Айссами Россия бош вазирининг ўринбосари Юрий Борисов билан Москвада учрашув ўтказиши кутилмоқда, дея хабар беради Интерфакс.

Венесуэлада давом этаётган сиёсий тартибсизликлар ва Президент Николас Мадурога қарши АҚШ ва кўпгина ғарб мамлакатлари унинг рақиби Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлаётган бир пайтда Россиядек иттифоқчи жуда зарур.

Таҳлилчиларнинг айтишича учрашувда Венесуэладаги вазият ва ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинади.