ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Венесуэла қуролли кучлари Америка самолётини уриб туширди

Венесуэла қуролли кучлари Америка самолётини уриб туширди
Венесуэла қуролли кучлари мамлакат ҳаво ҳудудига ноқонуний равишда кирган АҚШ самолётини уриб туширди. Самолётда гиёҳванд моддалар ортилган бўлган, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазири Нестор Ревероль.

"Наркотик моддалар ташиётган самолёт йўқ қилинди. Америкада рўйхатдан ўтказилган ушбу самолёт мамлакат ҳаво ҳудудига ноқонуний равишда кириб келган", – дейилади вазир берган хабарда.

Вазир уриб туширилган самолёт расмини “Twitter”да ҳам эълон қилди.

2013 йилда Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат ҳудудидан учиб ўтаётган норкамафияга қарашли ҳар қандай самолёт уриб туширилиши ҳақида баёнот берган эди.



3 614
ЎзА