ЎзА Ўзбек

14.02.2019 17:40 Чоп этиш версияси

Венесуэла мухолифати мамлакатнинг нефть базалари назоратини қўлга олмоқда

Венесуэла мухолифати мамлакатнинг нефть базалари назоратини қўлга олмоқда Чоршанба куни Хуан Гуайдо бошчилигидаги Венесуэла мухолифати ПДВСА давлат нефть компанияси назоратини ўз қўлига олган.

Хуан Гуайдо Конгрессда сўзлаган нутқида: “эртами-кечми Мадуро конституция қонунларини бузганлиги учун суд олдида жавоб беради”, дея таъкидлаган.

Кўплаб Ғарб давлатлари қонуний давлат раҳбари сифатида Гуайдони тан олган бўлса-да, Мадуро ҳамон давлат муассасаларини назорат қилади. Албатта Гуайдо ўзининг муваққат ҳукуматини тузиши учун унга маблағ керак. Бунинг учун эса давлатнинг даромад келтирадиган соҳалари бошқарувини ўз қўлига олиши зарур.

ПДВСА бошқарувини назорат қилиш ва Венесуэланинг қимматбаҳо хорижий активларини бошқариш каби имтиёзларни қўлга киритишнинг биргина йўли бор, у ҳам бўлса Мадурони ҳокимиятдан кетказиш, дея қўшимча қилди Гуайдо.

ЎзА
1 955