ЎзА Ўзбек

24.08.2018 11:56 Чоп этиш версияси

Вазият хавфли ҳолатда қолмоқда​

 Вазият хавфли ҳолатда қолмоқда​
23 август куни АҚШнинг Гавайи штатида юз берган кучли шамол ва ёмғир натижасидаги Лейн бўрони ҳудудда сув тошқини ва ер кўчкиларига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда BBC сайти.

23 август куни офатнинг кучлилик даражаси учинчи поғонада қайд этилган. Ҳудуддаги идора ва мактаблар вақтинчалик ёпилган. Довул 200 км/соат тезликда шамол ва кучли ёмғир ёғиши билан бошланди.

Оқ уй расмийларининг хабар беришича, федерал ҳукумат офат яқинлашган ҳудудларга ёрдам ишларини бошлашга жалб этилган. “Бўрон кучлилик даражаси пасайган бўлса-да, вазият хавфли ҳолатда қолмоқда”, деб хабар берилмоқда мамлакатнинг миллий об-ҳаво хизмати твиттер тармоғи саҳифаларида.

Аввалроқ бўрон яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантириш берилган. Табиий офат оқибатидаги ер кўчкиси туфайли кўплаб йўллар тўсилиб қолган. Ҳудуддаги Мауи тумани аэропорти барча рейсларини бекор қилган.
Мамлакат раҳбари Дональд Трамп мазкур ҳодиса туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган.

З.Мирзабоева, ЎзА
3 386