ЎзА Ўзбек

19.08.2019 Чоп этиш версияси

Ватанига бориб келувчилар қочоқ мақомидан маҳрум қилинади

Ватанига бориб келувчилар қочоқ мақомидан маҳрум қилинади

Германияда муттасил тарзда ўз ватанига бориб келувчи муҳожирлар қочоқ мақомидан маҳрум қилинади, деди мамлакат ички ишлар вазири Хорст Зеехофер. “Агар Германияда яшаётган суриялик муттасил тарзда ватанига бориб-келиб турса, бу унинг қувғинда эканидан далолат бермайди албатта”, деди вазир.

Шунинг учун муҳожирлик хизматлари ватанига бориб келувчи ҳар бир чет элликни қайтадан текширувдан ўтказади. Зеехофер муҳожирлар ватанида вазият барқарорлашганидан сўнг қайтарилишини эслатган.

1 221
ЎзА