ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Вашингтон Эрон билан келишувга эришиш ниятида ​

Вашингтон Эрон билан келишувга эришиш ниятида ​
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео баёнот бериб, президент Дональд Трамп Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси доирасида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашишга тайёрлигини билдирди. 
Бу борада Помпео якшанба куни намойиш этилган "Fox News" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бироқ, Теҳрон бу каби учрашув бўлиши эҳтимолдан холи эканлигини айтмоқда. АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук Гудзон институтида қилган чиқишида Вашингтон Эрон билан унинг ядро ва баллистик дастурини мувоффиқлаштирувчи янги келишувга эришиш ниятида эканлигини билдирди.

Унинг айтишича, Теҳрон олдига бажарилиши керак бўлган 12 та талаб қўйилган.

3 019
ЎзА