ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

Варшава 20 та ракета қурилмаларини олади

Варшава 20 та ракета қурилмаларини олади

Польша ўз ҳудудида АҚШдан олиб келинувчи ракетага қарши тизим қурилмаларини ўрнатиш учун 414 миллион доллар маблағ сарфлайди, деб маълумот берди Польша мудофаа вазири Мариуш Блащак.

Бу маблағга Варшава 20 та HIMARS туркумидаги 300 километрга мўлжалланган ракета қурилмаларини олади. АҚШ ҳукумати билан бу борадаги келишув чоршанба куни имзоланади. Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Польшага 655 миллионлик ракета қурилмаларини етказиб беришни тасдиқлаганди.​​

2 232
ЎзА