ЎзА Ўзбек

15.10.2018 09:52:46 Чоп этиш версияси

Уйсизларга маҳаллий ҳокимият органлари жойлашган бино берилиши таклиф қилинди


Парижда уйсизлар сонининг ошиб боришини таҳлил қилиш асносида шаҳар мэри Анн Идальго уйсизларга шаҳардаги маҳаллий ҳокимият органлари жойлашган бинони беришни таклиф қилди.

"Journal du Dimanche" журналига берган интервьюсида Идальго Париждаги “Отел-де-Виле” меҳмонхонаси ноябрнинг охиридан бошлаб юз нафар аёлга жой бера олишини айтди. 
Идальго ҳозирги пайтда уйсизлар оммавий кўчириладиган жой йўқлигини таъкидлай туриб, “Париж шаҳар ҳокимияти уйсизларни ҳамма жойга, ҳатто Республика саройига ҳам жойлаштириш мумкинлиги борасида намуна бўлиши керак”, деган фикрни билдирди.