ЎзА Ўзбек

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Қушлар галаси самолётнинг фавқулодда қўнишига сабаб бўлди

Қушлар галаси самолётнинг фавқулодда қўнишига сабаб бўлди

Россиянинг Жуковский аэропортида парвоз этаётган А 321 самолёти қушлар галасига тўқнаш келиши оқибатида фавқулодда қўнишни амалга оширди. 

Vesti.ru ахборот сайти хабарига кўра, Жуковск — Симферопол йўналишида парвоз этаётган “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолёти учиш-қўниш майдонидан бир километр масофага узоқлашганда самолёт двигателига урилган қушлар галаси ҳужуми оқибатида маккажўхори даласига қўнишни амалга оширган.

Самолёт бортида бўлган йўловчилар сўзига кўра, лайнер аввал мувозанатини йўқота бошлаган. Бироздан сўнг лайнер бортида ёруғлик пайдо бўлиб, ёнғин иси тарқалган. Шундан сўнг экипаж аъзолари олд двигателни ўчириб, очиқ майдонга қўнишни амалга оширган.

Бахтсиз ҳодиса юз берган вақтда самолёт бортида 226 та йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчасини эвакуация қилишга эришилган. Ҳодиса оқибатида 10 киши енгил жароҳатланган. 
Ҳозирда бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Парвозга масъул шахслар фаолияти юзасидан жиноят иши очилган.

3 467
ЎзА