ЎзА Ўзбек

12.11.2019 Чоп этиш версияси

Украинада хорижликларга ер сотиш масаласи референдумга қўйилади

Украинада хорижликларга ер сотиш масаласи референдумга қўйилади

Халқ томонидан ижобий хулоса берилмагунича хорижликларга ер сотиш тақиқланади, деди мамлакат Президенти Владимир Зеленский.

“РИА Новости“ хабарига кўра, аввалроқ, бош вазир Алексей Гончарук ерлар 2020 йилнинг 1 октябридан сотилишини айтган.

Зеленский ерни фақат Украина фуқароси ва компанияси олишини таъкидламоқда.

Мамлакат бош вазири Гончарук эса аввалроқ мамлакатда уч йил ишлаб, солиқ тўлаб борган хорижликлар ҳам ер сотиб олиш имкониятига эга эканлигини айтганди.

1 570
ЎзА