ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Украина ташқи ишлар вазири: "Шимолий оқим-2" газ қувури Украина учун ҳам манфаатли"

Украина ташқи ишлар вазири: "Шимолий оқим-2" газ қувури Украина учун ҳам манфаатли"

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба халқаро воқеаларни баҳолашда холис бўлишнинг имкони йўқлигини айтди.

“El Mundo” газетасига берган интервьюсида у журналистнинг Украина "Шимолий оқим-2"ни танқид қилган ҳолда ўзи Россия газ тармоқларига эга экани ва қувурлар ўтказилса Украина бундан транзит ҳақи олишини айтиб берган саволига жавоб берди.

"Мен холис бўлолмайман: чунки ташқи ишлар вазириман. Аслида бу газ тармоғи ўтса Украинага манфаатли. Ҳеч ким холис бўлишга мажбур эмас. Шунинг учун мен Германияни яхши тушунаман", деди Кулеба.

У, шунингдек, Германиянинг жуда оғир қарор қабул қилишига тўғри келишини ҳам ҳис қилаётганини айтган.

1 543
ЎзА