ЎзА Ўзбек

08.03.2019 Чоп этиш версияси

Украина президентлиги учун 39 номзод кураш олиб боради

Украина президентлиги учун 39 номзод кураш олиб боради Украина марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти лавозимига номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, президент сайловларида 39 номзод иштирок этади.

Аввалроқ 5 номзод сайловларда иштирок этишдан бош тортгани маълум қилинган эди. 7 март куни номзодлар сайловларда иштирок этишдан бош тортишлари мумкин бўлган охирги кун бўлиб ундан кейинги рад этишлар қабул қилинмайди.

Сайловлар шу йилнинг 31 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сўровномаларга кўра, номзодлар рейтингида шоумен Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда, 2- ва 3-ўринларни Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенко ва собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгалламоқда.

943
ЎзА