ЎзА Ўзбек

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Украина Президенти маъмурият раҳбари ўзгарди

Украина Президенти маъмурият раҳбари ўзгарди

Украина Президенти Владимир Зеленский ўз маъмурият раҳбари Андрей Богданни лавозимдан озод қилиш бўйича фармонни имзолади.

Маъмурият раҳбари ўринбосари Андрей Ермак Богданнинг ўрнига раҳбар этиб тайинланди.

“strana.ua” портали маълумотига қараганда, Президент Львов вилоятига сафари давомида маъмуриятда ички зиддият борлигига ишонч ҳосил қилган ва бу ҳолатда ислоҳотлар учун қимматли вақт беҳудага совурилишини таъкидлаган.

1 914
ЎзА