ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Украина хориж фуқаролари учун мамлакат чегараларини ёпади

Украина хориж фуқаролари учун мамлакат чегараларини ёпади

Украина коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви туфайли 28 августдан 28 сентябргача хориж фуқаролари учун мамлакат чегараларини ёпади. Бош вазир Денис Шмигаль Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида шундай қарорга келинганини маълум қилди, дейилади rosbalt.ru” хабарида. 

Таъкидланишича, суғурта полисига эга бўлган айрим тоифадаги хорижликлар бунда истисно тутилади. Чегаралар, чет давлатларнинг расмий делегациялари ва халқаро ташкилотлар ходимлари учун ҳам очиқ бўлади. 

Авалроқ Украина ҳукумати мураккаб эпидемиологик вазият туфайли карантин тартибини октябргача узайтиришга қарор қилганди.



1 266
ЎзА​