ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Украина аҳолиси бир йилда 233 мингга камайган

Украина аҳолиси бир йилда 233 мингга камайган

Украина аҳолиси 2018 йилда 233,2 мингга камайган, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат статистика хизмати маълумотига таяниб.

"Украина аҳолиси сони 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 42,153 миллионни ташкил этмоқда. 2018 йил давомида аҳоли сони 233,2 мингга камайган», дейилади Статистика қўмитаси сайтида жойланган ахборотда.

Қўмита маълумотига кўра, вафот этувчилар сони туғилувчилар сонидан анча кўп. 100 нафар ўлим ҳолатига 57 нафар туғилиш ҳолати тўғри келмоқда. 

2 321
ЎзА