ЎзА Ўзбек

05.04.2020 Чоп этиш версияси

Уханга COVID-19 вирусини четдан олиб кирган илк шахс қайд этилди

Уханга COVID-19 вирусини четдан олиб кирган илк шахс қайд этилди

Янги турдаги коронавируснинг илк ўчоғи сифатида тарихда қоладиган Ухань шаҳрига илк бор касалликни четдан олиб кирган шахс қайд этилди. Бу хабарни соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси маълумотига таянга ҳолда “РИА Новости” тарқатган.

Воқеа 1 апрель куни рўй берди, аммо бемор қайси мамлакатдан кириб келгани очиқ айтилмаган. Тахминларга қараганда, хорижда зарарланган киши аввалига мамлакатнинг бошқа шаҳридаги аэропортга қўнган ва Ухангача поездда етиб келган. Зеро, шаҳарда тижорий авиақатновлар 8 апрелдан қайта тикланади, йўловчи поездлар эса Уханга кириб-чиқмоқда.

Хубэй провинцияси Соғлиқни сақлаш қўмитаси тақдим этган маълумотга кўра, 25 март куни ярим тунда ҳудудга ва ҳудуддан қатновларга нисбатан қўйилган тақиқлар олиб ташланган. Бундан фақат Ухань мустасно. Шаҳардаги карантин ҳолати 8 апрелдан бекор қилинади.

Умумий ҳисобда бугунги кунгача Хитойга 806 фуқаро коронавирус инфекциясини четдан олиб кирган. Уларнинг 691 нафари ҳали тузалмаган, 20 бемор оғир аҳволда, 115 киши соғайиб чиқди. Касалликни хориждан олиб кирганлар орасида ҳозирча ўлим ҳолати қайд этилмади.



9 627
ЎзА​