ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Туркманистонда Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича комиссия ишга киришди.

Туркманистонда Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича комиссия ишга киришди.

Туркманистон Давлат информацион агентлиги (ТДХ)нинг хабар қилишича, Конституциявий комиссиянинг биринчи мажлиси Вазирлар Маҳкамасининг 4 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисидан кейин ўтказилди. Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг баёнот беришича, жаҳонда ўзгараётган иқтисодий ва сиёсий вазият конституцион ўзгаришларни тақозо қилмоқда.

Янги орган мажлисида Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича комиссия раҳбарининг ўринбосари тайинланди. Бу лавозимни Миллий парламент - Межлис спикери Гульшат Мамедова эгаллади. Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича комиссия раҳбари мамлакат президенти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор ТуркманистонКонституциясига 2016 йил сентябрида ўзгартиш киритилганди. Ўшанда мамлакат бош қонунидан президентликка номзодларнинг 70 ёшдан катта бўлмасликлари борасидаги чекловлар олиб ташланган эди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакат Конституциясининг амалдаги таҳририда мамлакат президентлигига номзодини кўрсатувчиларнинг юқори ёши қайд қилинмаган. Конституциянинг 69 моддасига биноан номзод 40 ёшдан кичик бўлмаслиги керак.

Бу гал президент томонидан конституцион ислоҳотлар Халқ Маслаҳати ва Межлиснинг бирлашиши йўли билан икки палатали парламент тизимига ўтиш жараёнида ўтказилмоқда.Конституциянинг янги таҳрири 2020 йилда бўлиб ўтадиган Халқ Маслаҳатининг мажлисигача тайёр бўлиши кераклиги борасида қарор қабул қилинди, деди Туркманистон раҳбари.

2 635
ЎзА