ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Туркманистон мактабларида мобиль телефонлар тақиқланди

Туркманистон мактабларида мобиль телефонлар тақиқланди

Туркманистон мактабларида мобиль телефонлардан фойдаланишда чекловлар жорий қилинди, бу талаб ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларга ҳам тааллуқли.

14 январь куни Ашхабоддаги мактабларда мобиль телефонларни олиб келиш ва фойдаланиш тақиқлангани маълум бўлди, кейинроқ Балкан, Лебап ва Дашўғиз вилоятларида ҳам жорий қилинди.

Вилоятларнинг барча шаҳар ва туманларидаги ўрта мактабларда ота-оналар мажлислари бўлиб ўтмоқда. Бу мажлисларда ота-оналар ўқувчиларнинг мактабга мобиль телефонлари билан келиши тақиқланганидан огоҳлантирилмоқда.

Синф раҳбарларининг айтишларича, айримлар ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юз бераётган ҳодисаларни очиқчасига суратга олиб, кейин уни интернетга жойлаштирмоқда. Шу сабабли замонавий телефонларни мактабга олиб келиш қатъиян ман қилинди. Бироқ, улар ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандларига қўнғироқларда фойдаланишлари учун арзон ва камерасиз оддий телефонларни олиб бериши мумкинлигини айтишмоқда.

1 870
ЎзА