ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Туркманистон фуқароларига Қурбон ҳайитини уйда нишонлаш тавсия этилди

Туркманистон фуқароларига Қурбон ҳайитини уйда нишонлаш тавсия этилди

Ҳавода зарарли чанг-тўзон кўпайгани учун Туркманистон фуқароларига Қурбон ҳайитини уйда нишонлаш тавсия этилди. Давлатга қарашли ТДХ ахборот агентлиги шу ҳақда хабар берди.

«Шу кунларда ҳаво таркибида инсон организмига зарар келтирадиган чанг зарралари кўпайгани боис тиббий ниқоб тақиб юриш, икки метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек Қурбон ҳайити кунлари оммавий тадбирлар ўтказишни чеклаш, байрамни уйда нишонлаш тавсия этилади», дейилади хабарда.

Бу йил Туркманистонда Қурбон ҳайити 1-2 август кунларига тўғри келди.

Июль ойининг бошларида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси мамлакатга келганидан кейин бир кун ўтиб, Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Ашхобод шаҳри ҳавоси таркибида чанг зарралари кескин кўпайгани сабабли одамларга ниқоб тақиб олиш, қўлни ювиш ва бурунни чайиб юриш ҳақида тавсия қилганди.

2 138
ЎзА