ЎзА Ўзбек

04.09.2020 Чоп этиш версияси

Туркиянинг Мармара университети билан ҳамкорликда навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди

Туркиянинг Мармара университети билан ҳамкорликда навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ZOOM платформасида навбатдаги онлайн учрашув ташкил этилди. Онлайн мулоқотда Туркиянинг Мармара университети профессори Кемал Йилдиз “Фақиҳлик ва сўфийлик ўртасидаги муносабат” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Йиғилишда Юртимиздаги диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот, муассасаларнинг профессор ўқитувчилари, соҳа мутахассислари ҳамда илмий изланувчилар иштирок этган йиғилишда Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан машҳур фақиҳлар, бизгача етиб келган машҳур фиқҳий асарлар ва уларга ёзилган шарҳлар, Мовароуннаҳр фақиҳларининг фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссаси, тасаввуф таълимотлари ва мақсадлари тўғрисидаги маърузалар тингланди. Бу йўналишдаги билим ва тажрибаларни бойитиш, уларни келгуси авлодга етказиш масалалари муҳокама қилинди.

– Бугун тасаввуфни суиистеъмол қилувчилар гуруҳи анча кўпайиб кетган. Улар динни бузиб, исломга зарар етказишмоқда. Тасаввуф бир гуруҳ инсонлар ўзларига махсус тус бериб олишидангина иборат эмас. Ана шу таълимотларни асл ҳолича кенг жамоатчиликка етказиш орқали инсонлардаги диний таълимотни ойдинлаштириш бизнинг ҳамкорликда олиб бораётган ишларимизнинг асосий мақсадидир, – дейди Мармара университети профессори Кемал Йилдиз.

2 702
ЎзА