ЎзА Ўзбек

12.06.2019 09:05 Чоп этиш версияси

Туркияга санкциялар қўллаш бўйича қарор маъқулланди

Туркияга санкциялар қўллаш бўйича қарор маъқулланди

Қўшма Штатлар вакиллар палатаси Дональд Трамп маъмуриятининг Туркияга санкциялар қўллаш бўйича қарорини маъқуллади. Бу ҳақда қонунчилик органи расмий сайти маълумот берган.

Анқара Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши С-400 тизимини сотиб олса, унга нисбатан санкциялар киритилиши назар тутилмоқда. Айтиш жоизки, мазкур қарор муҳокама учун таклиф тариқасида берилган ва ҳозирда унинг ижроси мажбурий эмас.


ЎзА
1 297