ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Туркияда пандемия сабабли 90 мингга яқин маҳбуслар вақтинчалик озод этилади

Туркияда пандемия сабабли 90 мингга яқин маҳбуслар вақтинчалик озод этилади

Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга яқин маҳбусни вақтинчалик озод этиш бўйича қарор қабул қилди. Куни кеча мамлакат парлементида бўлиб ўтган овоз бериш натижалари шундан гувоҳлик бермоқда.

Ҳукумат тепасида турган партия ҳамда яна бир неча партиянинг илгари сурган ушбу қонунчилик актига биноан, оғир жиноят қилмаган махбуслар вақтинчалик озод этилади. Улар 31 майгача озодликда бўлади ва июнь ойидан бошлаб жазони ўташда давом этади.

Қарорга кўра, агар пандемия 31 майгача ҳам пасаймаса, маҳбусларнинг озодликда бўлиш муддати яна узайтирилиши мумкин.

1 946
ЎзА