Туркияда бугундан бошлаб ниқоб тақмаганларга йирик миқдорда жарима солинади
Бугун, 22 июндан бошлаб Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида «мажбурий ниқоб тақиш амалиёти»га риоя қилмаганлик учун жарима солишни жорий қилади.
Бугун, 22 июндан бошлаб Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида «мажбурий ниқоб тақиш амалиёти»га риоя қилмаганлик учун жарима солишни жорий қилади.
Аnadolu Ajansi хабарида таъкидланишича, шу пайтгача мамлакатнинг 48 вилоятида ниқоб тақиш тавсия сифатида белгиланган бўлиб, бугундан бошлаб мазкур амалиёт мамлакат бўйлаб мажбурият тусига кирди ва қоидабузарлар 900 лира, яъни 130 доллардан кўпроқ миқдордаги жаримага тортилади.