ЎзА Ўзбек

23.07.2018 16:30 Чоп этиш версияси

Туркияда ҳафта давомида ўнлаб террорчи йўқ қилинди

Туркияда ҳафта давомида ўнлаб террорчи йўқ қилинди
Туркия хавфсизлик кучлари ўтган ҳафта ичида айирмачи ва террорчи ташкилотларга қарши 1 минг 898 та амалиёт ўтказган. Натижада 26 жангари йўқ қилиниб, яна 6 таси қўлга олинган. 

Туркия ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб, бу ҳақда “Анадўли” ахборот агентлиги хабар беради.

Қайд этилишича, режали амалиётлар чоғида умумий ҳисобда 3 минг 883 нафар киши қўлга олинган бўлиб, улардан 439 нафари террорчиликда гумон қилинмоқда. Қолганлар эса ноқонуний муҳожирлик ва гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор шахслардир. Хавфсизлик кучлари шунингдек, террорчиларга тегишли бўлган 1 минг 10 дона ўқ-дори, 39 килограмм портловчи модда, 16 граната ва 21 ўқотар қуролни мусодара қилган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 214