ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Туркия ўз ҳарбийларини Ливияга жўнатишни бошлади

Туркия ўз ҳарбийларини Ливияга жўнатишни бошлади

Туркия ўз ҳарбийларини Фаёз Саррожнинг миллий келишув ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун Ливияга жўнатишни бошлади. REGNUM хабарида бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдўғон Анқарадаги Президент саройидаги чиқиши чоғида маълум қилгани айтилган.

“Туркия ўз ҳарбийларини Ливиядаги қонуний ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун жўнатади”, деди у “TRT”нинг жонли эфирида. Аввалроқ Саррожнинг Берлиндаги Ливия бўйича анжуманда иштирок этиши маълум бўлганди.

1 950
ЎзА