ЎзА Ўзбек

24.08.2018 16:44 Чоп этиш версияси

Туркия ёшларининг 60 фоизи смартфонлардан фойдаланмоқда

Туркия ёшларининг 60 фоизи смартфонлардан фойдаланмоқда

Замон ва техника шиддат билан ривожланаётган бир даврда ишончли ахборот агентликларидан бири Туркия ёшларининг техника воситаларидан фойдаланиш фоизларини ҳисоблаб чиқди.

Немис тадқиқот компанияси ГФК ва Дигитал Талкс ахборот тармоқлари томонидан қилинган қўшма сўровноманинг қуйидаги натижаларини сизга тақдим этамиз.

15 ёшгача бўлган болаларнинг 42 фоизи планшетдан, 44 фоизи компьютердан, 59 фоизи смартфондан фойдаланар экан. Туркиялик болаларнинг аксариятининг ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси бор. Шулардан 85 фоизи facebookдан рўйхатдан ўтган, youtubeдан 36 фоизи фойдаланади. 68 фоиз туркиялик болалар инстаграмда фаол.

78 фоиз ота-оналар фарзандларини ижтимоий тармоқларда керакли видеоларни томоша қилиб, вақтларини унумли ўтказмоқда, деб билишади. Уларнинг 71 фоизи фарзандларини ўз саҳифалари орқали кузатиб боради ва ижтимоий тармоқдаги фаолиятларини назорат қилиб туради. Шу билан биргаликда 42 фоиз ота-она фарзандининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини ижобий баҳолайди, техника воситаларидан эса белгиланган мактаб топшириқларини бажармоқда, деб ҳисоблайди. 85 фоиз ота-оналар фарзандларини интернет ва техника воситаларидан унумли фойдаланаётганига ишонади.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 073