Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 17:05 Чоп этиш версияси

Туркия суриялик қочоқларга ёрдам қўлини чўзмоқда

Туркия суриялик қочоқларга ёрдам қўлини чўзмоқда Дамашқнинг ўн минглаб қочоқлари Идлибда жон сақламоқда. Туркия гуманитар ташкилотлари уларни қўллаб-қувватлаш учун бор имкониятини ишга солаётир, деб ёзади Анадўли ахборот агентлиги.

Инсон ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя қилиш ва Туркия гуманитар фонди (İHH) нинг координатори Селим Тосуннинг маълум қилишича, Идлибдаги Дер Ҳассан манзилгоҳида Сурия пойтахти ташқарисидаги Харест, Арбин, Айн Терма каби аҳоли яшаш пунктлари қочоқлари учун 500 чодирли лагер ташкил этилган. Уларга İHH логистика маркази ҳар куни озиқ-овқат жўнатмоқда. Лагер аҳли саломатлиги ҳам фонд назоратида. Келгусида İHH суриялик қочоқлар учун мактаб ташкил этишни режалаштирган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 402