ЎзА Ўзбек

12.04.2020 Чоп этиш версияси

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Британия Бош вазири Борис Жонсонга мактуб йўллади

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Британия Бош вазири Борис Жонсонга мактуб йўллади
Режеп Таййип Эрдўғон ўз мактубида янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган Буюк Британия Бош вазири Жонсоннинг тез кунларда соғайиб кетишини тилади.

Шунингдек, мактубда қуйидаги ифодаларга ўрин берди:

“Ҳурматли бош вазир, қадрли дўстим, энг аввало тезлик билан соғайиб кетишингиз учун самимий тилакларимни такрорламоқчиман. Юртимиз учун муҳим стратегик шерик, кучли иттифоқчи ва мамлакатимиз учун қадрли дўст бўлган Бирлашган Қиролликнинг бутун дунёни қуршаб олган COVID-19 пандемиясидан энг кўп зиён кўрган Европа давлатларидан бирига айланганидан бохабарман. Ушбу оғир дамларда вафот этганларнинг оилалари ва яқинларига, шунингдек, барча Буюк Британия халқига, юртим ва халқим номидан таъзия изҳор этаман. COVID-19 га қарши Бирлашган Қироллик расмийлари томонидан кўрилаётган чораларни диққат билан кузатяпмиз. Бу доирадаги ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз. Умид қиламанки, Бирлашган Қироллик халқи ҳам бу фожиани  кам йўқотиш билан енгиб ўтади...”



3 592
ЎзА