ЎзА Ўзбек

15.08.2018 16:39 Чоп этиш версияси

Туркия икки юнон аскарини озод қилди

Туркия икки юнон аскарини озод қилди
Туркия ёпиқ ҳарбий ҳудудига ноқонуний йўл билан кирган ҳамда жосусликда айбланаётган икки юнон ҳарбийcи ўз юртига қайтди, деб хабар бермоқда bbc cайти.

14 август куни Туркия ҳукумат суди ҳарбийлар хатолик туфайли чегарани кесиб ўтган, деган қарор қабул қилиб, уларни озод этган. Ҳарбийлар Грецияга мамлакат бош вазири Алексис Ципрас парвоз қилган самолётда қайтган.

Афина расмийлари маълумотига кўра, аскарлар шу йил март ойида икки давлат чегара ҳудудида ноқонуний муҳожирлар гуруҳи ортидан олиб борилаётган кузатув жараёнида ноқулай об-ҳаво сабаб Туркия ҳудудига кирган.

Юнон ҳарбийларининг ушбу ҳаракати икки давлат ўртасидаги муносабатга салбий таъсир кўрсатган. Греция мудофаа вазирлиги раҳбари Панос Камменос сўзларига кўра, ҳарбийларнинг озод қилиниши ўзаро алоқаларни ижобий тарафга ўзгартиришга сабаб бўлади.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
5 798