ЎзА Ўзбек

13.11.2019 Чоп этиш версияси

Туркия Евроиттифоққа кириш тўғрисидаги музокараларни тўхтатиши мумкин

Туркия Евроиттифоққа кириш тўғрисидаги музокараларни тўхтатиши мумкин

“Агар Европа томони Кипр масаласида санкция қўллашда давом этса, Туркия Евроиттифоққа кириш бўйича музокаралар жараёнини якунлаши мумкин. Туркия Евроиттифоқнинг Кипр туфайли босим ўтказишига йўл қўймайди”, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон.

Маълумот учун, Туркия 1963 йилда Евроиттифоққа кириш бўйича келишувга эришган, лекин бу борадаги ҳаракатларни 2005 йилдан бошлаган ва бу иш томонлар келишмовчилиги туфайли бир неча бор тўхтатилган.

“Ҳозирда келишув матнидаги иккита боб очиқ қолмоқда”, дейилади “РИА Новости“ хабарида.

1 825
ЎзА