ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Турк депутати​: "Прокурор беш ёлланма қотилни ўлимга ҳукм қилди, лекин...”​

Турк депутати​: "Прокурор беш ёлланма қотилни ўлимга ҳукм қилди, лекин...”​
Туркияда журналист Жамол Хашоқжининг ўлими бўйича иш Саудия Арабистонида адолатсиз тарзда кўриб чиқилди, деб ҳисоблашмоқда ва ҳақиқий айбдор жазога тортилиши талаб қилинмоқда. “Associated Press” хабарида шундай дейилган.

“Прокурор беш ёлланма қотилни ўлимга ҳукм қилди, лекин уларнинг ортида турган одамга тегмади”, деди турк депутати Ясин Актай.

REGNUM хабарига кўра, 23 декабрда Саудия Арабистони суди журналист ўлимида айбланувчи беш кишини ўлим жазосига ҳукм қилиб, жиноятни яширган яна уч кишини 24 йилга озодликдан маҳрум қилганди.

4 165
ЎзА