ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

​Тропик тўфонлар АҚШ нефть саноати соҳасига таҳдид солмоқда

​Тропик тўфонлар АҚШ нефть саноати соҳасига таҳдид солмоқда

“Марко” ва “Лаура” тропик тўфонлари АҚШ нефть саноати соҳасига таҳдид солувчи вазиятни юзага келтирди, деб ёзади “Financial Times”.

Тўфон ёпирилган Луизиана ва Техас штатида асосий нефть конлари ва нефтни қайта ишлаш саноатининг қудратли корхоналари жойлашган. Об-ҳавони кузатиш маркази мутахассисларининг фикрича, “Марко” ва “Лаура”нинг келтирувчи талофатлари 2005 йилда Луизианага ёпирилган Катрина довулидан кейинги вақтда энг катта таҳдидли вазиятни пайдо қилаётир. 

Яқин кунларда сув тошқинлари ва кучли шамол бўлиши мумкин. Ҳукумат Мексика бўғози яқинидаги аҳолини кўчириш ишларига киришган, аҳоли навбатдаги ҳавфдан огоҳлантирилмоқда. Лекин асосий зарар нефтни қайта ишлаш заводларининг фаолиятида акс этиши кутилмоқда.

1 203
ЎзА