ЎзА Ўзбек

10.09.2018 15:58:36 Чоп этиш версияси

Триполи миллий нефть корпорацияси биносига ҳужум уюштирилди

Ливия пойтахти Триполидаги миллий нефть корпорациясининг биноларидан бирига номаълум қуролланган шахслар ҳужум уюштирди. Бу ҳақда "Al-Arabia" телеканалининг ижтимоий тармоқларда тарқатган маълумотига асосан РИА Новости хабар бермоқда.

Мамлакатнинг "Asharq Аl-Awsat" нашрининг келтиришича, ҳужум ниқоб кийган уч номаълум шахс томонидан амалга оширилган.

Воқеа жойида қутқарув ишлари амалга оширилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.