ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Трамп журналистларни коронавирус ҳақида миш-миш хабарлар тарқатмасликка чақирди

Трамп журналистларни коронавирус ҳақида миш-миш хабарлар тарқатмасликка чақирди
АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларини коронавирус ҳақида миш-миш тарқатмасликка ва аҳоли ўртасида ваҳима уйғотмасликка чақирди.

"Айрим ОАВ вакиллари ёлғон хабарларни беришни бас қилиши лозим. Улар жамиятда қўрқув, ҳатто ваҳима тарқатмоқда. Бунга ишониб бўлмайди. Мен уларнинг номини айтишим ҳам мумкин. Менинг фикримча, улар рейтинггини ошириш билан овора", - деди ўтган шанба куни журналистлар билан учрашувда.

Шанба куни эрталаб АҚШ президенти "CNN" телеканали орқали шу ҳақда танқидий фикр ҳам билдирганди. Бундан олдин ОҚ уй раҳбари New York Times ва Washington Post нашрларини танқид остига олган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,05 миллион кишидан ошиб кетди, қарийб 57 минг киши пандемия қурбони бўлди.



1 020
ЎзА