ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Трамп Нэнси Пелосини оғир жиноят ва ҳаракатларда айблади

Трамп Нэнси Пелосини оғир жиноят ва ҳаракатларда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп 7 октябрь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосини оғир жиноят ва ҳаракатларда, ҳаттоки, давлатга хиёнатда айблади ва унга зудлик билан импичмент қўллаш керак деган фикрни билдирди.

Бу хабарни Трамп якшанба куни ўзининг твиттердаги саҳифасида қолдирди. Трамп қўллаган “оғир жиноят ва ҳаракатлар“ (high crimes and misdemeanors) айблови юридик ибора бўлиб АҚШ ҳукуматида бу ибора импичмент учун сабаб сифатида ишлатилади. У мансабдор шахслар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар: коррупция, совуққонлик, қасам ичган ҳолда ёлғон гувоҳлик бериш, хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш, порахўрлик, гувоҳларни қўрқитиш, давлат маблағларини мақсадсиз сарфлаш, ўз мажбуриятларини бажармаслик ва бошқа жиноятларни ўз ичига олади.

Трамп президентга қарши гувоҳлик беришга тайёргарлик кўраётган махсус хизматнинг иккинчи ходими пайдо бўлгач, Трампнинг ўзига нисбатан импичмент қўлланилиши аниқ бўлганидан сўнг мана шу хабарни ёзиб қолдирди.

25 сентябрь куни АҚШ Конгрессининг Демократлар томонидан бошқариладиган Вакиллар палатаси, Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошлади. Президент 2019 йил июлида Украина президенти Владмир Зеленский билан телефон мулоқотидан сўнг оғир жиноят ва ҳаракатлар содир этганликда айбланмоқда.

АҚШ президентининг сиёсий оппонентларининг фикрича, Трамп қўнғироқ вақтида Зеленскийни АҚШ собиқ вице-президенти, 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Трампнинг эҳтимолий рақиби Жозеф Байденинг ўғли Хантер Байденнинг Украинадаги фаолияти тергов қилиниши лозимлигига кўндирмоқчи бўлган. Агар тергов олиб борилмайдиган бўлса, Трамп Киевга юбориладиган молиявий ва ҳарбий ёрдамни блоклаш борасида пўписа қилганмиш.

Трамп вакиллари ва Зеленскийнинг ўзи АҚШ президенти томонидан босим бўлмаганини айтишмоқда.

Трамп устидан шикоятни Конгрессга АҚШ разведкаси вакилларидан бири берди. Бироқ Трамп тарафдорларининг фикрича, бу ариза сиёсий мақсадларда ёзилган, уни ёзган одам камида АҚШ демократик партияси раҳбариятига яқин бўлган юристлар билан маслаҳатлашган.

Трамп айнан шунга шама қилмоқда, Вакиллар палатасининг разведка бўйича махсус қўмитаси раҳбари, демократ Адам Шиффнинг номини тилга олар экан, Шиффнинг қўмитаси Трампга нисбатан қўйилган айбловни тергов қилмоқчи.

Трампнинг фикрича, Пелоси ҳам фирибгарликка асос бўладиган хатти-ҳаракатлар қилмоқда. Яъни у “партия сафсатабози” ҳамда унинг адвокати билан қонунга зид равишда учрашмоқда экан.

– Менинг фикримча, уларнинг ёмон мақсадда ҳамкорлик қилиши импичментига асос бўлиши керак, - дея баёнот берди Трамп.

1 735
ЎзА