ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

Трамп Ким Чен Индан қаттиқ хафа бўлди

Трамп Ким Чен Индан қаттиқ хафа бўлди АҚШ президенти Дональд Трамп агар Шимолий Корея ракета майдонларини қайта қураётганлиги ҳақидаги хабарлар рост бўлса, Ким Чен Индан қаттиқ хафа бўлишини айтди.

Пайшанба куни Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракета тизимида янги фаолиятлар аниқланган.

Жанубий Кореянинг “JoongAng Ilbo” ва “Donga Ilbo” газеталари, Миллий разведка хизмати маълумотларига таяниб, Шимолий Кореянинг биринчи қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқарган, Пхеняннинг Санумдонг шаҳридаги, завод атрофида юк ташиш ҳаракатлари бошланганлигини маълум қилган.

Ушбу хабарлардан сўнг Қўшма Штатлар Президенти Шимолий Корея раҳбарининг бу каби ҳаракатларини қоралаган ва ундан жуда хафа эканлигини айтган.

2 420
ЎзА