ЎзА Ўзбек

07.12.2018 11:10 Чоп этиш версияси

​Трамп Хитой-АҚШ савдо зиддияти 90 кун ичида ҳал бўлишига ишонади

​Трамп Хитой-АҚШ савдо зиддияти 90 кун ичида ҳал бўлишига ишонади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Пекин ва Вашингтон ўртасида савдо масалалари бўйича юзага келган зиддият 90 кун ичида барҳам топишига амин. 

Хитой тижорат вазирининг келгуси уч ой давомида ўтказиладиган музокараларда ўзаро келишувга эришиш мумкинлиги ҳақидаги баёнотини изоҳлаган Трамп “Мен бунга қўшиламан!” дея қайд қолдирган Твиттердаги саҳифасида

Аввалроқ, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Буэнос-Айресдаги G20 саммити доирасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга келишиб олганини маълум қилган эди. Унинг билдиришича, томонлар шунингдек, 1 январдан қўшимча божларни киритмаслик ва музокараларни барча қўшимча тарифларни бекор қилишга йўналтиришни маъқуллаган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​
1 914