ЎзА Ўзбек

17.07.2018 11:02 Чоп этиш версияси

Трамп: Хельсинкидаги учрашувда Путин билан муҳим хулосага келдик

Трамп: Хельсинкидаги учрашувда Путин билан муҳим хулосага келдик
АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкидаги саммит якунлари бўйича “Fox News“ телеканалига интервью берди.

Оқ уй раҳбарининг қайд этишича, Россия президенти билан учрашувда ядро қурол, уруш ва тинчлик, иқтисодиёт масалалари, Суриядаги вазият, Исроил, Украина билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган ва улар бўйича муҳим хулосаларга келинган.

Аввалроқ, Америка етакчиси Путин билан учрашувни “яхши муқаддима” деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, “Вашингтон Москва билан ҳамкорлик қилишни истайди”. Шунингдек, Трамп Россия президенти билан бу каби учрашувлар тез-тез ўтказилишидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, кеча Хельсинкида АҚШ ва РФ етакчилари ўртасида илк бор тўлиқ форматли учрашув бўлиб ўтди. Президентларнинг ўзаро мулоқоти 4 соат давом этган. Трамп учрашув якунларини ижобий баҳолади. Ўз навбатида, Путин ҳам саммитдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Хельсинки учрашувида томонлар икки томонлама муносабатлар ва кун тартибидаги халқаро муаммоларни деярли кўриб чиқишгани, ҳатто айрим масалалар бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 961