ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишдан нега бош тортганини айтди

Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишдан нега бош тортганини айтди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон раҳбарияти санкцияларни бекор қилиш эвазига учрашишни истаётганини ва бунга нисбатан рад жавоби берилганини айтди.

“Эрон учрашув ўтказиш учун менинг санкцияларни бекор қилишимни истади. Мен, албатта, йўқ, дедим”, деб ёзади Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Маълумот учун Руҳоний ва Трамп БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этди, лекин қатор давлатларнинг саъй-ҳаракатига қарамай улар учрашмади.

4 760
ЎзА