ЎзА Ўзбек

15.02.2019 09:14 Чоп этиш версияси

Трамп бюджет тўғрисидаги қонунни имзоламаса, АҚШда навбатдаги "шатдаун" юз беради

Трамп бюджет тўғрисидаги қонунни имзоламаса, АҚШда навбатдаги "шатдаун" юз беради

АҚШ Вакиллар палатаси бюждет тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Ушбу ҳужжат мамлакатнинг қатор вазирлик ва идоралари, чегара хавфсизлиги бюджети тўғрисида бўлиб, Президент Дональд Трампга имзолаш учун жўнатилган.

Аввалроқ, бюджет тўғрисидаги қонун АҚШ Сенати томонидан қабул қилинган эди.

Эндиликда, Трамп бюджет тўғрисидаги қонунни жума куни давомида имзолаши керак. Акс ҳолда, мамлакатда навбатдаги "шатдаун" ҳолати - қатор вазирлик ва идоралар фаолияти вақтинчалик тўхтаб қолиши юз беради.

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ Президенти бюджет тўғрисидаги қонунни имзолайди, шу билан бирга АҚШ-Мексика деворига ажратиладиган маблағ миқдорини ошириш мақсадида мамлакат чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилади.

Конгресс тасдиқлаган бюджет қонунига кўра, икки мамлакат чегарасида бунёд этиладиган деворга 1,4 миллиард доллар ажратилади. Трамп эса 5,7 миллиард доллар талаб қилган эди. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​
2 004